Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 165,1 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 104 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.
✅ Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
Туркманистон — 89 218 нафар;
Тожикистон — 36 038 нафар;
Афғонистон — 32 232 нафар;
Туркия — 1 166 нафар;
Хитой — 1 132 нафар;
Ҳиндистон — 857 нафар;
Қирғиз Республикаси — 799 нафар;
Корея Республикаси — 608 нафар;
Россия — 479 нафар;
АҚШ — 383 нафар;
Бошқа давлатлар — 2 169 нафар.