Жорий йилнинг 30 май -1 июнь кунлари Туркиянинг Бурса шаҳрида Қўл жанги спорт тури бўйича бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон мадҳияси янграган ҳолда байроғимиз кўкларга кўтарилди.
Мазкур нуфузли мусобақада иштирок этган 32 да давлат ичида Ўзбекистон жамоаси (8 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медал олиб ) фахрли 1-ўринни эгаллади. 2-ўрин (4 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медал олиб) Россия жамоасига, 3-ўрин эса (2 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза медал олиб) Қозоғистон жамоасига насиб этди.
Барча спортчиларимизни ва жамоа мураббийларини ёрқин ғалабалари билан муборакбод этамиз!