Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон Қозоғистон билан космосга сунъий йўлдош учириши мумкин

A A A
Ўзбекистон Қозоғистон билан космосга сунъий йўлдош учириши мумкин

Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси жорий йилнинг 2 – 3 сентябрь кунлари Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссия томонидан Остона шаҳрида ташкил этилган «Рақамли инклюзия ва трансформация бўйича Осиё – Тинч океани вазирлар конференцияси»да иштирок этиш учун хизмат сафарини амалга оширди.

Ушбу тадбир доирасида вазир Шерзод Шерматов Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Ж.Мадиев билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида ҳамкорлик истиқболларга эътибор қаратилди. Шунингдек, рақамли кўникмаларни ўқитишни таъминлаш, рақамли инклюзивлик ва рақамли трансформация бўйича минтақавий ҳамкорлик ҳолати ва уни мустаҳкамлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, рақамли инновацияларни жадаллаштириш учун зарур минтақавий ҳамкорлик режаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, икки мамлакат иштирокида космосга ўзаро сунъий йўлдошлар гуруҳини учириш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш масаласини ўрганиш ва таҳлилий маълумотларни жорий йил якунига қадар таҳлил қилиб, таклифларни белгилаб олиш муҳокама қилинди.

Киритилди: 13:47 04.09.2024. Ўқилди: 1145 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!