Ўзбекистон Барқарор ривожланиш учун сифат инфратузилмаси индекси – QI4SDнинг 2026 йилги натижаларида 67-ўринни қайд этди. Бу 2024 йилга нисбатан 28 поғона юқори.
Натижалар 4–6 ноябрь кунлари Венада бўлиб ўтган Global Quality Forum доирасида БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO) томонидан эълон қилинди.
Индекс мамлакатларнинг метрология, стандартлаштириш, аккредитация, мувофиқликни баҳолаш ва бозор назорати тизимлари ривожланганлик даражасини баҳолайди.
Ўзбекистон 2022 йилда 130-ўринда, 2024 йилда эса 95-ўринда бўлган. Шу тариқа, тўрт йилда натижа 63 поғонага яхшиланган.
МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон Россия (18-ўрин) ва Қозоғистондан (61-ўрин) кейин учинчи натижани қайд этди.