Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон қамоқхоналарида қанча маҳбус бор?

Ўзбекистон қамоқхоналарида  қанча маҳбус бор?

Ўзбекистон қамоқхоналарида жами 22,8 минг нафар маҳбус бор. Мамлакатда ҳар 100 минг кишига 68 нафар маҳкум тўғри келмоқда.
World Prison Brief томoнидан қамоқхоналарда сақланаётган маҳбуслар сони бўйича мамлакатлар рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон мазкур рейтингда 62-ўринда қайд этди.

Ушбу кўрсаткичлар Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари — Туркманистон қамоқхоналарида 35000 нафар (ҳар 100 минг кишига 576 нафар), Қозоғистон қамоқхоналарида 29403 нафар (ҳар 100 минг кишига 157 нафар), Қирғизистон қамоқхоналарида 10142 нафар (ҳар 100 минг кишига 161 нафар) Тожикистон қамоқхоналарида 8000 нафар (ҳар 100 минг кишига 83 нафар) маҳбус бор.

АҚШ рейтингда биринчи ўринни эгаллаган. Мамлакат қамоқхоналарида жами 2 млн. 68 минг 800 нафар америкалик мавжуд.

Киритилди: 08:33 27.10.2021. Ўқилди: 1909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!