Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон Президенти Россия билан парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти Россия билан парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

Федерация Кенгаши Раиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар тилади.

Икки мамлакат парламентларининг самарали ҳамкорлиги Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Киритилди: 15:01 24.07.2024. Ўқилди: 890 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!