Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга келди

Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 11 ноябрь куни амалий ташриф билан Боку шаҳрига келди.

Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурида Ўзбекистон етакчисининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) тадбирларида иштирок этиши кўзда тутилган.

Мамлакатимиз Президенти, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказади.

COP29 доирасида делегациямиз томонидан ерларнинг таназзулга учраши ва чўлланишга қарши курашиш, экологик таълимни ривожлантириш ҳамда иқлим кун тартибини илгари суришда ёшларнинг ўрнига бағишланган юқори даражадаги тадбирлар ўтказилади.

Ўзбекистон Республикасининг махсус ташкил этилган Миллий павильонида Оролбўйи минтақасининг ижтимоий-экологик муаммоларини ҳал этиш, "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, биохилма-хилликни асраш ва бошқа йўналишларда 20 дан ортиқ қўшимча тадбир ўтказилиши режалаштирилган.

Киритилди: 03:31 12.11.2024. Ўқилди: 1130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!