Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон Олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун қанча мухлис Парижга олиб кетилади?

Ўзбекистон Олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун қанча мухлис Парижга олиб кетилади?

Бугун Тошкент шаҳридаги Олимпия Шон-шуҳрат музейида XXXIII ёзги Олимпиада ўйинлари олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Парижга олиб кетиладиган мухлислар ҳақида ҳам гапирилди.

Адҳам Икрамов (Спорт вазири):

"Мухлислар сонини кўпайтириш бўйича топшириқ олдик. Бизга 80 та чипта берилган. Ойбек Амилович бу сонни 200 тага кўпайтириб берди. Мухлислар 3 та йўналиш бўйича олиб кетилади. Мусобақалардан бўш қолган спортчилдар ҳам мухлислар билан бирга бўлади. Бундан ташқари, Инвестиция вазирлиги ва Франция элчихонаси орқали мухлисларимиз сонини кўпайтириш ишлари олиб борилмоқда. Ўзига тўқ, бой мухлисларимиз ҳам ўзлари бориб мухлислик қилиши мумкин".

Шунингдек, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мухлислар рўйхати шакллантирилгани, улар 400 нафарга яқин экани ва мухлислар орасида футбол академиялари ўқувчилари ҳам борлигини айтиб ўтди. МОҚ бош котиби Ойбек Касимов эса Парижга олиб кетиладиган мухлисларнинг барча харажатлари ҳукумат томонидан қоплаб берилишини таъкидлади.

Киритилди: 20:15 16.07.2024. Ўқилди: 1959 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!