Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон МТЖни бошқарган Ханс-Юрген Гёде — «Нефтчи»да Исломбек Исмоиловга ёрдам беради!

Ўзбекистон МТЖни бошқарган Ханс-Юрген Гёде — «Нефтчи»да Исломбек Исмоиловга ёрдам беради!

«Нефтчи» футбол клуби германиялик мутахассис Ҳанс-Юрген Гёде ёрдамчи мураббий этиб тайинланганини эълон қилди.

Ҳанс-Юрген Гёде 1956 йилда Германиянинг Гелзенкирхен шаҳрида туғилган.

Футболчилик фаолияти:

Ҳанс-Юрген Гёде профессионал фаолиятини “Шалке 04” клубида бошлаган.

Кейинчалик «Преуссен» ва “Фортуна Дüсселдорф” жамоаларида тўп сурган.

Айниқса «Фортуна» сафида узоқ йиллар етакчи футболчи ва сардор бўлиб, 343 та ўйинда майдонга тушиб, 48 та гол муаллифи бўлган.

Мураббийлик фаолияти:

Гёде мураббийлик фаолиятини 1991 йилда “Фортуна Дюсселдорф”да бошлаган.

Шундан сўнг Эроннинг «Персеполис» клубини бошқарган, ёшлар термасига раҳбарлик қилган ва бир қатор Осиё ва Европа клубларида фаолият олиб борган.

Халқаро тажриба:

У турли йилларда Эрон, Баҳрайн, Малайзия, Озарбайжон, Ливия, Мянма ва Германия клубларида фаолият юритган.

Шунингдек, мураббий Ўзбекистондаги фаолияти орқали ҳам аллақачон таниш бўлиб улгирган. Гёде 2003–2004 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасида ёрдамчи, кейин эса бош мураббий сифатида ҳам ишлаган.

Киритилди: Бугун 10:57. Ўқилди: 184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!