Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон Москвадаги кўргазма мажмуасидан павильон ижарага олди

Ўзбекистон Москвадаги кўргазма мажмуасидан павильон ижарага олди

Ўзбекистон кўргазма-маданий марказ ташкил этиш учун Москвадаги «Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси» мажмуаси ҳудудидан павильон ижарага олди.

Тошкент ҳокимлиги ва  Москва мэрияси Ўзбекистон кўргазма-маданий марказини ташкил этиш учун Россия пойтахтидаги «Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси» мажмуаси ҳудудидаги павильонни ижарага олиш тўғрисидаги шартномани имзолади.

Мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда павильонда ташқи ва ички қисмларни таъмирлаш-реставрация қилиш ишлари олиб борилмоқда, улар якунлари бўйича у Ўзбекистонга тантанали равишда топширилади.

Май ойи охирида Урганчда Ўзбекистон ва  Россия ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилишида «Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси» ҳудудида республика маданий-кўргазма марказини ташкил этиш тўғрисидаги икки томонлама музокаралар учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилувчи ҳукуматлараро битим имзоланган эди.

Manba: gazeta. uz

Киритилди: 21:45 25.06.2019. Ўқилди: 1390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!