Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон март ойида 1,35 млрд долларлик олтин экспорт қилди

Ўзбекистон март ойида 1,35 млрд долларлик олтин экспорт қилди

2024 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд долларни ташкил этди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1 млрд доллар ёки 6,2 фоизга кўп.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, экспорт 10 фоизга — 6,38 млрд долларгача ошди. Импорт 9,44 млрд долларгача ортди. Ташқи савдо тақчиллиги бироз қисқарди ва 3,05 млрд долларни ташкил этди, бу 2023 йилга нисбатан 232,2 млн долларга кам.

Биринчи чоракда олтин экспорти 10,5 фоизга ошиб, 2,66 млрд долларни ташкил этди (2023 йилнинг биринчи чорагида 2,41 млрд доллар бўлган). Бу мамлакат умумий экспортининг 41,7 фоизини ташкил этади.

Март ойида 1,35 млрд доллардан ортиқ қийматдаги ёки феврал ойидаги билан (1,32 млрд доллар) деярли бир хил миқдорда олтин экспорт қилинди.

Киритилди: 10:00 24.04.2024. Ўқилди: 827 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!