Маҳмудхўжаев Фурқат Сидиқхўжаевич Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Узоқ йиллар давомида давлат ва жамият бошқаруви тизимида самарали фаолият юритиб келган Маҳмудхўжаев Фурқат Сидиқхўжаевич ушбу лавозимда иш бошлади.
Фурқат Маҳмудхўжаев 1965 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1989 йил Тошкент давлат техника университетини тугатган.
Кўп йиллар давомида Тошкент шаҳар Маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси бўлиб ишлаган. Шунингдек Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари - матбуот котиби, ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида самарали фаолият юритган.