Бугун 30 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон кубогида бугун икки ўйин: асосий эътибор Фарғонада

Ўзбекистон кубогида бугун икки ўйин: асосий эътибор Фарғонада

Бугун, 29 август куни Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган дастлабки икки учрашув бўлиб ўтади. Куннинг марказий баҳси Фарғонада «Нефтчи» ва «Пахтакор» ўртасида кечади. Учрашув соат 19:00 да бошланади.

«Пахтакор» мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Тошкентликлар 2025 йилги финалда «Бухоро»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида 14-марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритган эди.

«Нефтчи» эса бугунги баҳсга яхши кайфиятда етиб келмоқда. Фарғоналиклар Суперлигадаги сўнгги учрашувида «Сўғдиёна»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. «Пахтакор» эса охирги чемпионат ўйинида «Динамо» билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган.

Куннинг яна бир учрашувида «Сурхон» Биринчи лига вакили «Гулистон»га қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс соат 18:00 да бошланади. Ҳар икки жуфтлик ғолиби Ўзбекистон кубогининг чорак финалига йўл олади.

Киритилди: 13:13 29.08.2026. Ўқилди: 446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!