Transparency International томонидан эълон қилинган 2025 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон 31 балл тўплаб, 124-ўринни эгаллади (2024 йилга нисбатан -1 балл, ўрин бўйича -3). Бу иккинчи йил қаторасида пасайишдир.
Шу балл билан Ўзбекистон рейтингда Беларусь, Жибути, Мўғулистон ва Туркия билан бир қаторда. Постсовет ҳудудида энг яхши кўрсаткич Эстония (13-ўрин), энг паст Туркманистон (167-ўрин).
Дания, Финландия ва Сингапур эса рейтингни бошқариб турибди (https://t.me/the_bakiroo/11959).
Коррупцияни қабул қилиш индекси Ўзбекистон расмийлари учун муҳим саналади ва у энг муҳим 15 рейтинг кўрсаткичидан бири ҳисобланади.