Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси "Ўзбеккино" атрофидаги можарога мораторий эълон қилишни таклиф этди

A A A
Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси "Ўзбеккино" атрофидаги можарога мораторий эълон қилишни таклиф этди

"Ўзбеккино" МА атрофида бўлаётган оммавий ахборот воситаларидаги муҳокамаларга Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси мораторий эълон қилишни таклиф қилади.

Сўнгги кунларда бир гуруҳ киночиларнинг "Ўзбеккино" МА раҳбарига нисбатан Бош вазирга йўллаган шикоят хати  ижтимоий тармоқларда кескин баҳс-мунозараларга сабаб  бўлди ва бу жараён давом этмоқда. Кўплаб Уюшма аъзолари ижодкорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтайи назаридан Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасига мурожаат қилишди. Уюшма Бошқаруви мазкур масала бўйича муҳокамада қатнашаётган жамоатчиликни босиқликка чақиради. Юртимизда ва  бутун дунёдаги пандемия сабаб карантин ҳолати бўлганлиги учун мавзуга мораторий (вақтинча чеклаш) эълон қилишни таклиф қилади. Карантин чеклови тўхтатилганидан кейин  нафақат шикоят хати, балки ўзбек киносидаги муаммолар юзасидан Уюшманинг умумий конференцияси чақирилади.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси яна шуни маълум қиладики, Ўзбеккино МА раҳбари фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига қилинган  шикоят арзномасига хулоса билдирилгунига қадар ҳамда Агентлик раҳбарининг мавжуд ҳолат бўйича баёноти берилгунича, шунингдек, айни пайтдаги карантин вазиятини инобатга олган ҳолда барчадан одоб-аҳлоқ меъёрларига амал қилишни сўрайди. Уюшма шикоят хатига имзо чеккан 109 нафар киноижодкорнинг ихтиёрини белгиламайди ва ўз аъзолари манфаатини доимий равишда ҳимоя қилади. Айрим кимсалардан "андишанинг отини қўрқоқ қўймасликларини" сўрардик.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси

Киритилди: 16:39 20.04.2020. Ўқилди: 3357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!