Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнида Россия Федерацияси билан икки томонлама музокараларни якунловчи протокол имзоланди.
Ҳужжат 2025 йил 21 декабр куни Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан биргаликда имзоланган.
Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўруновнинг маълум қилишича, музокаралар узлуксиз, мазмунли ва конструктив тарзда ўтган. У Россия томонининг Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш жараёнидаги фаол иштирокини алоҳида таъкидлаган.
«Айрим ишлар ҳали бажарилиши керак бўлса-да, эндиликда биз кўп томонлама музокараларни илгари суриш, қонунчиликни ЖСТ талабларига мослаштириш ва келгуси йилда аъзолик жараёнини муваффақиятли якунлашга бутун эътиборимизни қаратамиз», — деб ёзган Азизбек Ўрунов.