2025 йил 1 октябрдан бошлаб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) рўйхатига киритилган регуляторлар томонидан рўйхатдан ўтган дори воситалари мамлакатимизда давлат рўйхатига қабул қилинади.
📅 2026 йил 1 январдан:
▪️ тиббий буюм ва техникалар тиббий жиҳоз сифатида рўйхатдан ўтказилади;
▪️ жиҳозлар хавф даражасига кўра 4 тоифага ажратилади;
▪️ клиник тадқиқотлар натижаларига кўра рўйхатга олинади;
▪️ чакана савдо учун лицензия талаби бекор қилинади.
📅 2027 йилдан:
▪️ дори воситалари учун – миллий GMP сертификати,
▪️ тиббий жиҳозлар учун – ISO:13485 стандарти талаб қилинади.
Президент 19 август куни “Дори воситалари ва тиббий жиҳозлар муомаласини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. У 23 августдан кучга кирди.