Бугун 5 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Ўзбекистон жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Тошкент Олимпия ўйинлари олдидан 2027 йилги қиличбозлик бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бу Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) конгрессида маълум бўлди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.

Мусобақа 2027 йилнинг 20−28 июл кунлари бўлиб ўтади ва Лос-Анжелесда 2028 йил 14−30 июл кунлари ўтказиладиган Олимпия ўйинларига саралашда муҳим рол ўйнайди. Чемпионатда тўпланган очколар спортчиларнинг Олимпия ўйинларига сараланишига таъсир қилади.

Конгрессда келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов FIE президенти этиб сайланди. Унинг сайловлардаги рақиби Швеция қиличбозлик федерацияси президенти Отто Дракенберг бўлди. Усмонов 120, Дракенберг 26 овоз олди.

Тадбир давомида йил якуни бўйича тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Йилни ёшлар ўртасидаги жаҳон рейтингида етакчи сифатида якунлаган Ўзбекистон қиличбозлик терма жамоаси вакили Фернанда Эррера тақдирланди.

Киритилди: 09:07 04.12.2024. Ўқилди: 637 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!