«Касперский лабораторияси» 2023 йил ва 2024 йилнинг биринчи чораги учун МДҲ мамлакатларига кибертаҳдидлар бўйича ҳисоботини эълон қилди, деб хабар беради «Подробно.уз» мухбири.
Ҳужумларнинг асосий қисми Тожикистондан келган фойдаланувчиларга (60,69%) қилинган. Ундан кейин Беларус (59,79%), Туркманистон (59,55%) ва Ўзбекистон (58,74%). Мамлакатимиздан кейинги ўринларда Қирғизистон (57,21 фоиз), Қозоғистон (54,62 фоиз) ва Россия (51,86 фоиз), Озарбайжон (49,73 фоиз) ва Арманистон (44,21 фоиз) бормоқда.
Ҳисоботда, шунингдек, тез-тез киберҳужумларга дучор бўладиган фаолият соҳалари ҳам аниқланган. Биринчи учликка молия (28%), қурилиш (24%) ва ишлаб чиқариш (14%) кирди.
Ҳисобот муаллифлари, шунингдек, аксарият мамлакатларда ҳужумлар сони 2023 йил охирига келиб кўпайган, 2024 йил бошида эса кескин камайди.
Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун Ўзбекистон ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарларда махсус веб-платформа орқали юборилган ресурс ҳаволаларини очишдан олдин уларни текширишни тавсия қилади.