Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон ҳудуди орқали олиб ўтиш режалаштирилган 141 кгдан ортиқ наркотиклар мусодара қилинди

Ўзбекистон ҳудуди орқали олиб ўтиш режалаштирилган 141 кгдан ортиқ наркотиклар мусодара қилинди

Афғонистон, Тожикистон ва Эронда яшовчи наркоишбилармонлар йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларни Ўзбекистон ҳудуди орқали халқаро ўтказиш пунктларидан турли хилдаги маҳсулотлар орасига яширган холда Россия ва Қозоғистонга етказишга уриниш ҳолатлари ҳам ортиб бормоқда. Бу борада 141 кгдан ортиқ наркотиклар мусодара қилинди.

Бу ҳақда 26 июнь – Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтаётган тадбирда маълум қилинди.

Тадбирда Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси аъзолари, мутасадди давлат органлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.


Киритилди: 14:10 26.06.2025. Ўқилди: 442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!