Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон Форс кўрфазидаги провокацияни кескин қоралади

Ўзбекистон Форс кўрфазидаги провокацияни кескин қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 2019 йил 12 май куни Форс кўрфазидаги Бирлашган Араб Амирликларининг ҳудудий сувлари яқинида Фужайра Амирлигидан шарқ томонда тижорий ва фуқаролик кемаларига нисбатан амалга оширилган провокацияни кескин қоралади.

ТИВ баёнотида айтилишича, бу каби ҳодисалар кемалар бортидаги инсонлар ҳаётига жиддий хавф яратади.

Вазирлик халқаро ҳамжамиятни денгизда кемалар қатнови хавфсизлиги ва барқарорлигига путур етказадиган бундай ҳаракатларнинг олдини олиш масъулиятини ўз зиммасига олишга чақирган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Бирлашган Араб Амирликларига хавфсизликни таъминлаш ва ўз миллий манфаатларни ҳимоя қилишда якдиллик изҳор этади , - дейилади ТИВ баёнотида.

Киритилди: 19:05 14.05.2019. Ўқилди: 2564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!