Бугун 7 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон «ERIELL» ва «Enter Engineering» компанияларига 5 йил ичида 35 миллиард доллар тутқазганмиди? Масалага ойдинлик киритилди

A A A
Ўзбекистон «ERIELL» ва «Enter Engineering» компанияларига 5 йил ичида 35 миллиард доллар тутқазганмиди? Масалага ойдинлик киритилди

«Озодлик» радиоси ўз суриштирувларида гўёки Ўзбекистон "ERIELL" ва "Enter Engineering" компанияларига 5 йил ичида 35 миллиард доллар тутқазгани ҳақида маълумот берган эди. Ушбу масала бўйича «Ўзбекнетгаз» компанияси расмий баёнот билан чиқди. Баёнотда аслида қайси компанияларга қанча пул берилган ёки берилмагани очиқланган.

Таниқли ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ҳам компания расмий баёноти, шунингдек, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда Ўзбекнефтегаз раҳбари Меҳриддин Абдуллаев иштирокидаги учрашувдан келиб чиқиб, зарур маълумотлар билан ўртоқлашди.

«35 миллиард доллар бу нима? Бу сумманинг 11 млрд доллари Ўзбекистонда қуриладиган АЭСга. Мана шу АЭСни юқоридаги икки компанияга беришган, дейилган. Вазир айтдики, бу бўлмаган гап. Сабаби Ўзбекистон ҳали АЭС қуриш бўйича якуний қарорга келмаган, шу сабабли уни ким қуриши ҳам аниқмас. Вазир бу фактни инкор қилди ва ўз-ўзидан 11 млрд доллар йўқ бўлди», — дейди Худойбердиев.

Ҳуқуқшунос қолган лойиҳалар ҳақидаги маълумотларни ҳам бирма-бир эълон қилди. Маълум бўлишича, 9 та лойиҳанинг 6 таси тўлиқлигича инвестор пули ҳисобига. Бунга давлат ҳеч қандай пул ажратмаган.

«Суриштирувда 9 та лойиҳа жами қиймати 23,4 млрд доллар дейилган эди. Лекин лойиҳанинг умумий дастлабки қиймати бу якуний сумма эмас. Бошида тахминий ҳисоблашади. Мана шу фарқ бизда юзага келди, буни йўқ деб ҳисобласа ҳам бўлади. Энергетика вазири берган маълумотга кўра 35 млрдга даъво қилинган сумма аслида 17,06 млрд долларга тушди. Шу пулни 10,1 млрд доллари тўлиқ инвесторлар суммаси. Инвестор бу пулни қандай топади, ўзига ҳавола», — дея таъкидлади ҳуқуқшунос.

Киритилди: 18:14 16.02.2023. Ўқилди: 5253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!