Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида тиббиёт факультети очилди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида тиббиёт факультети очилди

Президентимизнинг 2021 йил 22 июндаги “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида” қарори билан мазкур университетда 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт факультети ташкил этилиб, тиббиёт йўналишида ҳам кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
Шу муносабати билан ташкил этилган тадбирда Чирчиқ шаҳар ҳокими Санжар Юсупов, университет ректори, профессор Маҳмуджон Болтабоев, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари, университет жамоаси ва талабалар иштирок этди.


Сўзга чиққанлар “Даволаш иши” йўналишига қабул қилинган йигит-қизларни табриклади. Келгусида ёшларнинг етук шифокор бўлишлари учун университетда керакли шароитлар яратилгани, бунинг учун эса фақат билим олиш ва изланиш лозимлиги таъкидланди.


Давлатимиз раҳбарининг шу йил 19 март куни Тошкент вилоятига ташрифи давомида тиббиёт йўналишида кадрлар тайёрлаш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Бунга сабаб вилоятда олий маълумотли тиббиёт мутахассис кадрларига бўлган талабнинг юқорилигидир.


Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ўз фаолиятини бошлаган бу факультет ана шу эҳтиёжни қондиришда муҳим аҳамиятга эга. Эндиликда олийгоҳда бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича “Даволаш иши” таълим йўналишида ҳам кадрлар тайёрланади. 2021-2022-ўқув йилида “Даволаш иши” таълим йўналишига 100 нафар грант, 100 нафар тўлов-шартнома асосида жами 200 нафар талаба қабул қилинди.


Тадбир давомида ота-оналар, талабалар сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдирди. Шундан сўнг “даволаш иши” йўналишига қабул қилинган 1 курс талабалари қасамёд қилди.

Киритилди: 19:50 14.09.2021. Ўқилди: 3390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!