🔘Ўзбекистон тарихда илк бор 2025/2027 йиллар учун БМТ Туризмнинг Европа бўйича комиссияси раислигига ўз номзодини илгари сурмоқда.
🔘Бу ташаббус мамлакатимизнинг халқаро туризм ташкилотлари доирасидаги фаоллиги ва юксак ишончга сазовор бўлаётганининг яққол ифодасидир.
🔘БМТ Туризм Европа комиссияси таркибига Европа, Марказий ва Ғарбий Осиёнинг 41 та давлати киради. Комиссия Европа минтақасидаги туризм сиёсатини шакллантириш, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда барқарор ва инклюзив туризмни ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди.
🔘Комиссиянинг 71-йиғилиши 2025 йил 4–6 июнь кунлари Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу йиғилиш давомида 2025/2027 йилларда БМТ Туризм Европа комиссиясига раис сайлови ўтказилиши режалаштирилган .