Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон армиясида илк марта қўмондонларнинг ваколатлари кенгайтирилди

Ўзбекистон армиясида илк марта қўмондонларнинг ваколатлари кенгайтирилди

Ўзбекистон армияси тарихида биринчи маротаба ҳарбий унвон бериш ҳамда лавозимга тайинлаш бўйича округ қўмондонларининг ваколатлари кенгайтирилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати малум қилди.

Мудофаа вазирининг тегишли буйруғига кўра, эндиликда қўмондонлар кичик сержант, III даражали сержант, II даражали сержант, I даражали сержант ҳарбий унвонларидан ташқари, кичик офицерлар таркибига катта лейтенант ҳамда капитан унвонини бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Шу билан бирга, қўмондонларга ҳарбий қисм командирлари ўринбосарлари, бўлинма командирлари, хизмат бошлиқларини лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш каби ваколатлар ҳам берилди.

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Айбек Саидов буйруғи билан 27 февраль куни 3 нафар офицерга – Самарқанд ва Жиззах гарнизонида хизмат қилаётган тиббий хизмат катта лейтенанти Холмуҳаммад Умаров, катта лейтенант Бобур Рўзиев ҳамда тиббий хизмат катта лейтенанти Дилмуроджон Мирзаевга капитан унвони топширилди.

Маълумот ўрнида, 2020 йилга қадар офицерлик унвонлари (лейтенантдан то полковник унвонигача) Мудофаа вазири томонидан берилган. Генерал унвони эса Президент томонидан топширилади.

Киритилди: 11:40 28.02.2020. Ўқилди: 2068 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!