Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон аккредитация маркази ИАФ МЛА кўп томонлама аккредитация натижаларини тан олиш Битими доирасида ҳозирги кунда долзарб ҳисобланмиш ИСО/ИEC 27001 "Ахборот хавфсизлиги, киберхавфсизлик ва маҳфийликни ҳимоя қилиш. Ахборот хавфсизлигини бошқариш тизимлари. Talablar." ҳамда ИСО 13485 "Тиббий маҳсулотлар. Сифатни бошқариш тизимлари. Тартибга солиш бўйича талаблар" халқаро стандартлари бўйича сертификатлаштириш фаолиятларини тан олишга эришди.
Марказ томонидан ушбу соҳаларда аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан расмийлаштирилган сертификатлар ИАФ МЛА Битимига қўл қўйган мамлакатлар орасида тан олинишига асос яратилди.
Шу ўрнида Ўзбекистон миллий аккредитация тизимининг халқаро миқёсда тан олинган соҳалари жами 10 тага етди.