Ўзбекистонда демографик ўсиш давом этмоқда. 2026 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, мамлакатда доимий яшовчилар сони 39 миллион 535 минг 225 нафарга етди.
Бир йил давомида аҳоли сони 692,2 минг кишига ошган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 фоизлик ўсишни англатади.
Ҳудудлар орасида энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида истиқомат қилади — 4,46 миллион нафар. Кейинги ўринларни Фарғона (4,29 миллион) ва Тошкент вилоятлари (3,8 миллион) эгаллаган.
Ҳудудлар бўйича аҳоли сони:
Самарқанд вилояти — 4 462 783 нафар
Фарғона вилояти — 4 293 001 нафар
Тошкент вилояти — 3 799 043 нафар
Қашқадарё вилояти — 3 746 228 нафар
Андижон вилояти — 3 574 464 нафар
Тошкент шаҳри — 3 278 512 нафар
Наманган вилояти — 3 190 767 нафар
Сурхондарё вилояти — 3 030 030 нафар
Қорақалпоғистон Республикаси — 2 166 044 нафар
Хоразм вилояти — 2 162 068 нафар
Бухоро вилояти — 2 125 129 нафар
Жиззах вилояти — 1 545 176 нафар
Навоий вилояти — 1 196 559 нафар
Сирдарё вилояти — 965 421 нафар
Шундай қилиб, мамлакат аҳолиси 40 миллионлик кўрсаткичга етиши учун яна қарийб 465 минг кишига кўпайиши керак.