Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон Афғонистоннинг табиий газини қидириш ва қазиб олиш учун 1 миллиард долларлик инвестиция киритади

Ўзбекистон Афғонистоннинг табиий газини қидириш ва қазиб олиш учун 1 миллиард долларлик инвестиция киритади

Афғонистонга 1 миллиард сармоя киритаётган ўзбекистон компанияси номи очиқланмаган.

Афғонистон Жоузжон ва Фарёб вилоятларидаги Тоти-майдон конида табиий газни қидириш ва қазиб олиш бўйича ўзбекистонлик компания билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда "EADaily" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ўн йиллик шартнома тахминан 1 миллиард долларлик сармояни қамраб олган. Ҳужжат Афғонистон Бош вазирининг иқтисодий ишлар бўйича ўринбосари Абдул Ғани Барадар Охунд ва Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Исматулла Иргашев иштирокида имзоланган.

Келишувга кўра, Ўзбекистон компанияси биринчи йили 100 миллион доллар, қолган тўққиз йилда эса 900 миллион доллар инвестиция киритади. Дастлабки икки йилда қазиб олинган газ сарфи 100 мегаватт газга асосланган электр энергиясини ишлаб чиқаришга йўналтирилади.

Жоузжон провинциясидаги Тоти-майдон конининг газ захиралари тахминан 7000 квадрат километр майдонни эгаллаган. Газ қазиб олиш асосан, мамлакатнинг газга бўлган эҳтиёжини қондиради ва минглаб афғонлар учун тўғридан-тўғри ва билвосита иш ўринларини яратади.

Киритилди: 12:46 12.10.2024. Ўқилди: 1258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!