Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши устувор соҳалардан биридир

A A A
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши устувор соҳалардан биридир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон фармони билан Ўзбекистонни 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси қабул қилинди.

Стратегияда бир қанча устувор мақсадлар ва 5 та асосий вазифа белгиланган бўлиб, улардан бири сув ресурсларини сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишдир.

Сув ресурсларини тежаш борасидаги ислоҳотлар доирасида республикада сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, суғориш тизими ва сувни тежовчи технологияларни ривожлантириш, “яшил энергия”ни кенг жорий этиш доирасида хусусий сектор бошқаруви ва давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш ҳамда “яшил енергия” технологияларини кенг жорий этиш доирасида насос станциялари томонидан электр энергияси истеъмолини камайтириш режалаштирилган.

Шунингдек, ҳар йили 200 миллион туп дарахт экиб бориш ва республикада яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш, экиладиган ҳар бир дарахтни парвариш қилиш ва суғориш тизимини яратиш, Тошкент шаҳрида яшил майдонлар ҳудудини 5 баробар кўпайтириб, 5 минг гектарга етказиш, Республикада ўрмон билан қопланган майдонларни 6,1 миллион гектарга, дарахт ва бута уруғлари тайёрлашни 840 тоннага ошириш, Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорларни 2,3 миллион гектарга етказиш, чўлланиш, қурғоқчилик, чанг-қум бўронлари ва ҳароратнинг кўтарилишига қарши чора сифатида жами 600 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари билан қамраб олиш даражасини 100 фоизга, чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 65 фоизга ошириш, атмосферага чиқариб ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини 10,5 фоизга камайтириш ва бошқа муҳим вазифалар белгиланди.

Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотлар республикада экологик вазиятни тубдан яхшилаш, инсон ҳаётига таъсир этувчи экологик муаммоларни бартараф этиш, экологик вазиятни барқарорлаштириш, ўрмонлар майдонини кенгайтиришга қаратилган “Яшил Макон” миллий лойиҳасини кенгайтириш, Оролбўйида экологик вазиятни барқарорлаштириш ва Орол денгизининг қуриши натижасида юзага келадиган экологик муаммоларнинг салбий таъсирини юмшатиш, иқлим ўзгаришининг салбий таъсирининг олдини олиш, биологик хилма-хилликнинг барқарор сақланишини таъминлаш, қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш хизмати сифатини яхшилаш ҳамда ҳаво ифлосланишининг олдини олиш, унинг табиий таркибини сақлаш бўйича қатъий чоралар кўришни назарда тутади.

Халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш мақсадида қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 5 та асосий ғояси қаторида аҳоли учун қулай экологик шароит яратиш ҳам алоҳида ўрин тутганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Киритилди: 00:37 13.09.2023. Ўқилди: 3624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!