«Ўзбекистон – 2030» стратегияси:
➡️ 1-мақсадида:
⏺100 фоиз мактабгача таълим ташкилотларини тоза ичимлик сув ва замонавий санитария-гигиена инфратузилмаси билан таъминлаш белгиланди.
➡️ 7-мақсадида:
⏺Ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини камида 50 фоизга етказиш;
⏺«Топ-500»га кирадиган хорижий университетлар билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма таълим дастури асосида «икки дипломли тизим»ни жорий этиш;
⏺10 та олий таълим муассасасини дунёнинг энг нуфузли «Топ-1000» олий таълим ташкилотлари рейтингига киритиш белгиланди.
➡️ 12-мақсадида:
⏺Ўзбекистон Глобал инновацион индексда Топ-50 талик мамлакатлар рўйхатига киришини таъминлаш белгиланди.
➡️ 27-мақсадида:
⏺2026 йилга қадар камбағалликни 2022 йилга нисбатан 2 баробарга, 2030 йилга қадар эса кескин қисқартириш;
⏺Камбағалликка тушиш хавфи мавжуд 4,5 миллион аҳоли даромадини ошириш белгиланди.
➡️ 32-мақсадида:
⏺400 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва муаммоларини ҳал этишга эришиш;
⏺Ёшларнинг ишсизлик даражасини 14 фоиздан 11 фоизга камайтириш белгиланди.
➡️ 49-мақсадида:
⏺Мамлакатимизда 250 миллиард долларлик инвестицияларни амалга ошириш, жумладан 110 миллиард доллар хорижий инвестициялар ва 30 миллиард доллар давлат-хусусий шериклик доирасидаги инвестицияларни жалб қилиш белгиланди.