Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон 2027 йилда МДҲга раислик қилади — саммит санаси маълум

Ўзбекистон 2027 йилда МДҲга раислик қилади — саммит санаси маълум

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг (МДҲ) навбатдаги саммити 2027 йилнинг 8–9 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади.

Бу ҳақда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, делегациялар раҳбарлари 2027 йилда Ҳамдўстликка раислик қилиш масаласи бўйича қарор қабул қилган.

Унга кўра, келгуси йилда МДҲга Ўзбекистон раислик қилади. Туркманистон ва Озарбайжон эса ҳамраислик вазифасини бажаради.

«МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши анъанавий равишда Ҳамдўстликка раислик қилаётган давлатда ўтказилади.

Шу сабабли Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишини 2027 йил 8–9 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикасининг Бухоро шаҳрида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди», — дея Лебедевнинг сўзларини келтиради ТАСС ахборот агентлиги.

Киритилди: 14:42 09.10.2026. Ўқилди: 1037 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!