Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон 2026 йилда ҳам Афғонистонга электр энергияси етказиб беради

Ўзбекистон 2026 йилда ҳам Афғонистонга электр энергияси етказиб беради

Ўзбекистон 2026 йилда ҳам Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни давом эттиради. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Кеча, 17 ноябрь куни энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Афғонистоннинг DABS компанияси бош директори Абдул Бори Умар Афғонистон ҳудудида қурилаётган юқори кучланишли электр узатиш линиялари ва подстанцияларининг жорий ҳолатини ҳамда ушбу ишларни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув якунида 2026 йил учун электр энергияси етказиб бериш бўйича тегишли шартнома имзоланди.

Ўзбекистон томонидан шартномага давлат компанияси “Узенергосотиш” бошқаруви раиси Жаҳонгир Обиджонов имзо чеккан.

2024 йил февраль ойида Da Afghanistan Breshna Sherkat компанияси Эрон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан импорт қилинган электр энергияси бўйича кўп йиллик қарзларини 627 миллион доллар миқдорида тўлаганини эълон қилган эди.

Ўтган йил декабрь ойида Афғонистон Ўзбекистон билан электр энергияси етказиб бериш бўйича келишувни навбатдаги йилга узайтирган эди. Шунга ўхшаш келишув Туркманистон билан ҳам имзоланган.

Афғонистон ҳозирда электр энергиясининг қарийб 80 фоизини импорт қилади. Ўзбекистон унинг энг йирик етказиб берувчиси ҳисобланади, ундан кейин Тожикистон, Туркманистон ва Эрон туради. Бироқ минтақавий тармоқдаги узилишлар, қарз низолари ва инфратузилма муаммолари сабаб таъминот кўпинча барқарор эмас.

Киритилди: 22:47 18.11.2025. Ўқилди: 256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!