Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон 2025 йилнинг ноябрида 10 тонна олтин сотиб олган – WGC

Ўзбекистон 2025 йилнинг ноябрида 10 тонна олтин сотиб олган – WGC

Жаҳон марказий банкларининг 2025 йил январ-ноябр ойларида олтин сотиб олиш статистикаси бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди. Унга кўра дунё марказий банклари бир қанча ой давомида олтин захираларини фаол кенгайтириб келмоқда ва ноябрь ойида ҳам умумий равишда 45 тонна қимматбаҳо метал сотиб олган.

WGC маълумотларига кўра, Ўзбекистон ноябрь ойида 10 тонна олтин сотиб олиб, Польша (12 тонна) ва Бразилиядан (11 тонна) кейин учинчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринлардан Қозоғистон (8 тонна), Қирғизистон (2 тонна), Чехия (2 тонна), Хитой (1 тонна) ҳамда Индонезия (1 тонна) регуляторлари жой олган.

Ушбу харид Ўзбекистоннинг хориж валютаси ва резервларини мустаҳкамлашга, иқтисодий хавфсизликни оширишга хизмат қилади. Бу ҳаракат жаҳон молиявий нотинчликлари, геосиёсий стресслар ва долларга бўлган боғлиқликни камайтириш мақсадларига мос келади.

Ўз навбатида, Иордания (2 тонна) ва Қатар (1 тонна) марказий банклари олтиннинг соф сотувчиларига айланди.

Экспертлар фикрича, марказий банклар олтинни фаол сотиб олишни давом эттираётгани қурғоқчилик, инфляция ва глобал иқтисодий таҳдидлар даврида резервларни диверсификация қилишнинг муҳим йўналиши эканини кўрсатади.

Киритилди: 15:07 10.01.2026. Ўқилди: 323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!