Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Uzbekistan Airways 1 июнь куни муносабати билан 50% гача чегирмалар эълон қилди

Uzbekistan Airways 1 июнь куни муносабати билан 50% гача чегирмалар эълон қилди

Чегирма фақат бир кун амал қилади.

Фақатгина 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан, Uzbekistan Airways авиакомпанияси болалар учун авиачипталарга катталар тарифидан 50% гача оширилган чегирма тақдим этди.

Одатда болалар учун чегирма 25% ни ташкил қилади, аммо фақат шу куни у икки баравар кўпаяди – барча йўналишлар ва барча мунтазам авиақатновлар учун. Фарзандларингизга янги саёҳат, таассурот ва парвоз қувончини ҳадя этинг.

Чегирма катталар ҳамроҳлигида саёҳат қилаётган 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун амал қилади.

Йўловчи ташиш тарифига қўшимча равишда турли солиқлар, йиғимлар ва қўшимча тўловлар белгиланади ва уларга чегирма қўлланилмайди.

Киритилди: 15:57 31.05.2025. Ўқилди: 521 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!