Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Uzbekistan Airways 1 июлдан Исроилга парвозларни давом эттиришини эълон қилди

 Uzbekistan Airways 1 июлдан Исроилга парвозларни давом эттиришини эълон қилди

Uzbekistan Airways 1 июлдан бошлаб Тошкент — Тель Авив — Тошкент йўналишидаги рейсларни одатдаги тартибда амалга оширади, дея хабар бермоқда авиакомпания матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways 16 июндан 30 июнгача Тошкент — Тель Авив — Тошкент йўналиши бўйича парвозларни тўхтатишга мажбур бўлганди. Бу Тель Авивдаги Бен-Гурион аэропортининг ёпилиши билан боғлиқ.

Бундан ташқари, Эрон ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича чекловлар туфайли компания июн ойи охиригача Тошкентдан Дубай ва Шарм аль Шайхга ва ортга парвозлар жадвалига ҳам ўзгартиришлар киритганди.

Киритилди: 20:41 28.06.2025. Ўқилди: 357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!