Бугун 7 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

“Ўзбекфильм кино шаҳарчаси" лойиҳасини амалга оширишда хориж тажрибаси ўрганилмоқда

“Ўзбекфильм кино шаҳарчаси" лойиҳасини амалга оширишда хориж тажрибаси ўрганилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев киноижодкорлар билан учрашувда миллий кино саноатини ислоҳ қилиш, хусусан, 10 гектар майдонда «Ўзбекфильм кино шаҳарчаси»ни барпо этишни эълон қилган эдилар.

Мазкур лойиҳани ҳаётга татбиқ этишда хорижий тажрибани ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

Шу мақсадда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Туркияга ташриф буюриб, мамлакатнинг бир қатор машҳур кинопавильонлари, хусусан, «Ҳейсем» киношаҳарчаси билан танишди.

Киритилди: Бугун 19:45. Ўқилди: 200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар