Бугун 20 июль, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбек клублари Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб олиши мумкин?

Ўзбек клублари Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб олиши мумкин?

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби янги мавсумда Осиё Чемпионлар Лигасининг Elite Лигасида иштирок этади.

Пойтахт клуби ушбу мусобақада умумий ҳисобда 12 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ишлаб олиши мумкин. Бунинг учун жамоа мусобақа ғолиблигини қўлга киритиши лозим.

“Пахтакор” Лига босқичидаги иштироки орқали 800 минг АҚШ доллари ишлайди. Ушбу сумма 1 миллион долларга айланиши учун жамоа 12 клуб иштирок этадиган гуруҳни ҳеч бўлмаганда 8-ўринда якунлаши талаб этилади.

Ўзбек клублари Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб олиши мумкин?

Жамоа ярим финалга йўл олиб ўз ғазнасини яна бир миллион долларга тўлдириши мумкин. Финалга йўл олган жамоа 4 миллион долларга эга чиқади.

“Насаф” Чемпионлар Лигасининг иккинчи тоифасидаги мусобақасида иштирок этади ва агар унда ғолиб чиқса, 3 280 000 АҚШ долларига эга чиқади. Жамоага гуруҳ босқичидаги иштирок 300 минг АҚШ доллари тақдим этади. Ҳар бир босқичдаги муваффақиятли иштирок орқали жамоа ўз ҳисобини тўлдириб бориш имконига эга бўлади.

Ўзбек клублари Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб олиши мумкин?

Қарши клуби ярим финалга йўлланма олиш орқали 780 минг долларга эга чиқади, финал эса уларнинг ғазнасига 1 миллион долларни туҳфа қилади. Бу йилдан эътиборан ОФК аёллар ўртасида Чемпионлар Лигаси мусобақасини ҳам ўтказишни йўлга қўяди. Унда Ўзбекистон шарафини “Насаф” клуби тузилмасидаги “Севинч” жамоаси ҳимоя қилади. Жамоа гуруҳ босқичидаги иштирокдан 100 000 АҚШ доллари ишлаб топади. Агар мусобақада ғолиб чиқса, якунда 1 300 000 долларга эга бўлиши мумкин.

Маълумот учун, гуруҳ босқичининг биринчи ўйинлари 16—18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Киритилди: 00:49 14.06.2024. Ўқилди: 2183 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!