Бугун 19 сентябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбек байроғи топталиши ва қирғизларни ҳақоратлаш: Ўзбекистон ва Қирғизистон можарони қандай ҳал қилди? (видео)

Ўзбек байроғи топталиши ва қирғизларни ҳақоратлаш: Ўзбекистон ва Қирғизистон можарони қандай ҳал қилди? (видео)

Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари Ўш вилоятидаги мусобақада Ўзбекистон байроғини топталиши ва қирғиз халқини ҳақоратланиши билан боғлиқ жанжални "дўстона алоқалар руҳида" ҳал қилишга келишиб олди.

Ўзбекистон ТИВ айтишича, 22 август куни ўтказилган телефон мулоқотида “ишнинг барча жиҳатларини ҳамкорликда ўрганиш ҳамда вазиятни давлатлар ўртасидаги дўстона алоқалар руҳидан келиб чиққан ҳолда мувофиқлаштириш юзасидан келишувга эришилди”.

Жанжал 18 августда Қорасув шаҳрида “Қулатуу” яккакураши бўйича ўтган турнирда содир бўлган.

Ўзбекистонлик спортчи Нурсултон Рўзибоев в 18 август куни Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида “Қулатуу” яккакураши бўйича ўтган турнирда иштирок этган ва қирғизистонлик спортчига ютказган деб топилган. Лекин Рўзибоевнинг ўзи қирғиз судьяси тарафкашлик қилиб, ватандошини олдини олган деб ҳисоблайди ва Ўзбекистон байроғини кўтаради.

Судья байроғни унинг қўлидан тортиб олиб, ерга отиб юборган. Буни қуйдаги видеода кўрса бўлади.

Шундан сўнг Нурсултон Рўзибоев Instagram'да жонли эфирга чиқиб "Бу моллар ҳатто ўзининг президентини қамаб қўйди, уларни тўғрилаб бўлмайди, милициясини ҳам бир тийинга олишмас экан" деган.

Ҳозирда ўчирилган бу видео катта шов-шувга сабаб бўлди, 21 август куни Қирғизистоннинг Ўш вилоят Ички ишлар бошқармаси ўзбекистонлик спортчи Нурсултон Рўзибоевга нисбатан “ирқий, этник, миллий, диний ёки ҳудудлараро низо қўзғаш” айблови билан жиноят иши қўзғатгани хабар қилинган эди.

22 августда strong_uzbekistan Instagram саҳифасида ўзбекистонлик спортсмен мурожаати бутун қирғиз ҳалқига эмас, айнан ўша турнирда иштирок этганлар ва томошабинларга қаратилганини тушунтирган. "Судья байроғимизни ҳақорат қилди. Қандай ҳаққи бор эди? Жангдан кейин менга 1000 кишилик оломон ҳужум қилди. Ёмон халқ бўлмайди, фақатгина ёмон одамлар бўлади дейишади, лекин бу оломондан айнан қайси бирини мен тилга олишим керак эди", деган у.

Нурсултон Рўзибоев Black лақаби билан машҳур. У бир неча бор Қирғизистондаги жангларда иштирок этган. Жанжалга сабаб бўлган жангнинг видеосидаги аксар изоҳ қолдирганлар, ушбу жангда ўзбекистонлик спорстмен ютганини, судья эса ноҳақ қарор қилганини айтмоқда.

Киритилди: 13:28 23.08.2019. Ўқилди: 3819 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!