Термиз—Ҳайратон кўприги орқали фуқароларни ўтказиш қайта йўлга қўйилди. Энди йўловчилар икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри ва хавфсиз ҳаракатланиши мумкин. (Виза талаби ўзгармаган).
2021 йилдан бери амал қилган чекловлар туфайли тадбиркорлар Афғонистонга бориш учун узоқ айланма йўлдан фойдаланишга мажбур эди. Эндиликда бу муаммо бартараф этилди.
📈 Чегараннинг очилиши экспортчилар учун катта имконият яратмоқда. Афғонистонга экспорт ҳажмини 2026 йилда 2,5 млрд долларга етказиш бўйича имкониятлар кенгаймоқда.
Тадбиркорлар учун имтиёзлар:
➖ Ҳайратон ёки Мазори Шарифда омбор очганларга — омбор харажатлари 100% қоплаб берилади;
➖ маҳсулотларни Афғонистоннинг 34 вилоятида реклама қилиш харажатлари — тўлиқ компенсация қилинади.