Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

ЎзАда сунъий интеллект ёрдамида яратилган мухбир иш бошлади

ЎзАда сунъий интеллект ёрдамида яратилган мухбир иш бошлади

Агентлик эндиликда ўзбек медиасида янгилик ҳисобланаётган сунъий интеллектдан ҳам фойдаланади.

Робот-мухбирга Собира Холдорова номи берилди. У Ўзбекистон янгиликларини дунё ҳамжамиятига тўққиз тилда – ўзбек, инглиз, рус, франсуз, араб, хитой, немис, испан ва қозоқ тилларида етказиб беради.

Сохта видеолардан ҳимояланиш мақсадида ҳар бир видеода махсус QR-код мавжуд. Агар уни фаоллаштирсангиз, ЎзА расмий сайтидаги видеога ҳавола чиқади ва шу орқали видео ҳақиқийлигини аниқлай оласиз

Маълумот учун: Собира Холдорова – Марказий Осиё ва Ўзбекистондаги биринчи профессионал аёл журналист. Сунъий интеллектга унинг номини қўйиш орқали қатағон қурбони бўлган жадид ватандошимизнинг ёрқин хотирасини тиклаш мақсад қилинган.

Киритилди: 21:45 22.08.2024. Ўқилди: 1217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!