Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўз жонига қасд қилишга уринган транспорт вазири ишдан олинди

Ўз жонига қасд қилишга уринган транспорт вазири ишдан олинди

Худоёр Худоёрзода Тожикистон транспорт вазири лавозимидан озод қилинди. Мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон тегишли фармонга имзо чекди.

“Худоёрзода Худоёр Завқибек пенсияга чиқиши муносабати Тожикистон Республикаси Транспорт вазири вазифасидан озод қилинсин”, - дейилган фармонда.

Собиқ бош вазир ўринбосари Азим Иброҳим Худоёрзоданинг ўрнига Тожикистон транспорт вазири этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республика Бош прокуратураси амалдор ўз квартирасида жонига қасд қилишга урингани ҳақида хабар қилган эди. Бунга оилавий жанжал сабаб бўлгани айтилган эди.

Киритилди: 23:20 01.09.2020. Ўқилди: 6968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!