Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Уйқусизликдан халос бўлиш йўли осон

Уйқусизликдан халос бўлиш йўли осон

Ёқутхон Мажидова,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош неврологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор:

Жисмоний фаоллик, хусусан, спорт билан мунтазам шуғулланиш уйқусизликдан халос бўлишда катта ёрдам беради.

Бироқ бундай машғулотларни ухлаш олдидан бажармаслик мақсадга мувофиқ.

Шу билан бирга, куннинг иккинчи ярмида таркибида кофеин бўлган ҳар қандай маҳсулотни истеъмол қилиш, ухлашдан аввал эса қаҳва ёки аччиқ чой ичиш мутлақо мумкин эмас.

Бунинг ўрнига, ётишдан 5-10 дақиқа олдин тинчлантирувчи машқлар бажариш, сокин мусиқа тинглаш ва илиқ ванна қабул қилиш ухлашга ёрдам беради.

Бироқ шифокор кўрсатмаси бўлмаса, зинҳор ухлатувчи дориларни қабул қилиш керак эмас.

Энг муҳими, бир вақтда уйқуга ётиб, бир вақтда уйғонишга ҳаракат қилиш лозим.

Киритилди: 13:17 29.01.2023. Ўқилди: 1845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!