“Уйда ёлғиз” ва “Уйда ёлғиз — 2” фильмларида бош қаҳрамоннинг акаси ролини ижро этган америкалик актёр Девин Рэтрей ўз севгилисига ҳужум қилганликда айбланмоқда.
У Оклахомада ҳибсга олинган, аммо 25 минг доллар гаров эвазига қўйиб юборилган.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, актёр ва унинг севгилиси шу ой барда жанжаллашиб қолган. Рэтрей севгилиси икки мухлисдан унинг дастхати туширилган карталар учун пул олмаганидан хафа бўлган. Шундан сўнг эр-хотин жанжални меҳмонхонада давом эттирган. Актёрнинг севгилисининг сўзларига кўра, можаро пайтида у уни бўға бошлаган.