Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Т. фуқаро Ш.Ю.нинг ишончига кириб, 4 200 АҚШ доллари эвазига Фарғона шаҳридаги ҳокимлик балансидаги ордерли уйни унинг номига расмийлаштириб беришини ҳамда уй-жой сотиб олиш учун субсидия олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Каттақўрғон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «К.К.С.» МЧЖ раҳбари А.А. (муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган) фуқаро М.К.нинг ишончига кириб, унинг «Зарқўрғон» МФЙдаги хонадонининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.