📍 Йил бошидан буён Ўзбекистон автомобиль бозорида барқарор фаоллик сақланмоқда. Мавсумий савдонинг пасайишига қарамай, июн ойида бирламчи бозорда савдоларнинг ўртача тикланиши қайд этилди.
– Жорий йил май ойига нисбатан июн ойида енгил автомобиллар савдоси ҳажми 3% кўпроққа ошган ва бу 80 мингта автомобиль бирлигига тўғри келади.
📉 Савдо ҳажмидаги пасайиш:
– Бирламчи бозорда ўтган йилнинг биринчи олти ойи давомида енгил автомобиллар савдосининг жами ҳажми 446 минг донани ташкил этди, бу эса 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 23%га кам.
– Пасайиш асосан иккиламчи бозордаги фаолликнинг сусайиши билан изоҳланади ва бу умумий бозор фаолияти пасайишининг асосий сабаби бўлди.
🛻 Бирламчи автомобиль бозори:
– Бирламчи енгил автомобиллар бозорида савдолар ўтган ойга нисбатан 10%дан зиёдга ошди, бу 2,6 мингта автомобилга кўпайди.
– Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси эса 23,7 минг донани ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 15,6%га ўсганини кўрсатади.
– Янги хорижий енгил автомобиллари сегментида салбий динамика кузатилди: ойлик савдо ҳажми тахминан 4 минг донани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 12,6%га камайган.
🚗 Иккиламчи автомобиль бозори:
– Июн ойида 52 минг донанадан ортиқ фойдаланилган енгил автомобиллар сотилди, бу май ойига нисбатан атиги 0,4%га кам, иккиламчи бозорда йиллик ўсиш 1,3%ни ташкил этди.
🔋 Электромобиль бозори:
– Июн ойида енгил электромобиллар савдоси 5,1 минг донани ташкил этди, бу май ойига нисбатан 1,7%га кам.
– Ойлик биоз камайишга қарамай, йиллик кўрсаткичларда бозор барқарор динамикани намоён этмоқда.
– Биринчи ярим йиллик якунларига кўра, сотилган электромобиллар ҳажми 28,8 минг донани ташкил этди, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 62,6%га кўп.
– Электромобиллар савдосининг энг катта ўсиши Сирдарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилди.