Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўта хавфли юқумли касаллик “уйғонди” — Санепидқўмита огоҳлантирмоқда

Ўта хавфли юқумли касаллик “уйғонди” — Санепидқўмита огоҳлантирмоқда

Санитария-эпидемиология қўмитаси қрим-конго геморрагик иситмаси каби хавфли касаллик тарқалиши мумкинлигини маълум қилди.

Ушбу касаллик асосан каналар чақиши орқали юқади.

Огоҳ бўлинг, қуйидагиларга амал қилинг:

➖ Чорвадаги каналарни қўл билан терманг, ўлдирманг;

➖ Ветеринария ходимларини чақириб, тозалаш ишларини амалга оширинг;

➖ Табиат қўйнига чиққанингизда эҳтиёт бўлинг, кана чақса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Касаллик аломатлари:

➖ Тўсатдан иситма;

➖ Бош, бел ва мушак оғриғи;

➖ Қусиш, ич кетиши ёки қон аралаш чиқиш;

➖ Бурун, милкдан қон кетиши, тери ости қон қуйилиши ва бошқалар.

Ҳимоя чораларини кўринг ва ўзингиз ҳамда яқинларингизни асранг.

Киритилди: 15:35 17.04.2025. Ўқилди: 1041 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!