Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Урсула фон дер Ляйен "Борис" тўфони сабабли юзага келган вайронагарчиликлардан азият чекаётган ЕИ аъзоларига 11 миллиард евро ёрдам пули ўтказилишини эълон қилди

Урсула фон дер Ляйен "Борис" тўфони сабабли юзага келган вайронагарчиликлардан азият чекаётган ЕИ аъзоларига 11 миллиард евро ёрдам пули ўтказилишини эълон қилди

Бу ҳақда у Польшанинг Вроцлав шаҳрига ташрифи чоғида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ўзининг бирдамлик жамғармалари маблағларидан зарар кўрган ҳудудларни қайта тиклашни молиялаштириш учун фойдаланиши мумкин.

"Бу фавқулодда ҳолат ва вазият фавқулодда чораларни талаб қилади", — деди фон дер Ляйен.

Полша бош вазири Доналд Туск, унинг мамлакати эълон қилинган маблағнинг деярли ярмини олишини айтди. Чехия бош вазири Петр Фиаланинг маълум қилишича, мамлакатга 2 миллиард еврога яқин маблағ ажратилади. Австриянинг улуши тахминан 500 миллион еврони ташкил қилади, қолган миқдор эса Словакия ва Руминияга ўтказилади.

Польша, Чехия, Австрия ва Словакия ҳукумат раҳбарлари ушбу шаҳарда У.Ляйен билан учрашиб, Европа комиссиясининг ёрдамини муҳокама қилди.

“Борис” циклони жами 24 кишининг ҳаётига зомин бўлди: Польшада 7 нафар, Руминияда 7 нафар, Австрияда 5 нафар ва Чехияда 5 киши.

Киритилди: 20:15 20.09.2024. Ўқилди: 293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!