Стенфорд университети (АҚШ) олимлари ўтказган тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳатто дарахтлар орасида қисқа муддат сайр қилиш ҳам миянинг хавотир ва стресс учун масъул бўлган қисми - бодомсимон тананинг фаоллигини пасайтиради.
Олимлар очиқ табиатда сайр қилиш психикани ҳатто спорт билан шуғулланишдан ҳам яхшироқ тиклашини аниқлашди. Ҳар қандай яшил майдонлар, ҳатто шаҳардаги боғлар, кичик адирлар ва хиёбонлар ҳам мос келади.
78 та тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, яшил муҳитда узоқ вақт - камида 45 дақиқа - сайр қилиш нафақат стрессни камайтиради, балки диққат, ишчи хотира ва диққатни жамлаш қобилиятини ҳам яхшилайди.
Яшил ҳудудларда бўлиш ички хавотирлардан ташқи нейтрал омилларга эътиборни ўтказиш ва бўшашиш механизмларини ишга туширади.
Эндокринолог Зуҳра Павлова ўз телеграм каналида таъкидлаганидек, бу таъсир айниқса ўсмирлар ва талабаларда яққол кўзга ташланади.