Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўрикнинг инсон саломатлиги учун қандай фойдалари бор?

Ўрикнинг инсон саломатлиги учун қандай фойдалари бор?

Ўрик таркибида витаминлар, каротинлар, флавоноидлар, фитостероллар, фитоэстроген, антиоксидантлар, органик кислоталар, углеводлар, пектинлар, аминокислоталар, микро ва макроэлементлар, клетчаткалар мавжуд.

Таркибидаги минераллар туфайли ўрик инсон организмининг деярли барча тизимига фойда кўрсатади:

• магний ошқозон-ичак тракти фаолиятини тартибга солади;

• кальций суяклар ва тишларни мустаҳкамлайди;

• калий электролитлар даражасини тиклайди, юрак мушакларини кучайтиради, кальцийнинг сингишини таъминлайди;

• темир эритроцитлар сонини кўпайтиради, гемоглобинни оширади, анемиянининг олдини олади;

• йод қалқонсимон без фаолиятини нормаллаштиради;

• стронций кариес ва остеопорознинг олдини олишга хизмат қилади.

Янги узилган меваларда калория миқдори паст (44 килокалория) ва углеводлар концентрацияси (10% дан кўпроқ) юқори бўлади ҳамда у танада ортиқча вазн йиғилишига йўл қўймайди. Қуритилган ўрикда эса калория миқдори жуда кўп бўлиб, 240 килокалорияга етади.

Киритилди: 23:25 04.06.2023. Ўқилди: 3295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!