Бугун 23 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўрикдан бодомгача: Ўзбекистон Миср бозорига чиқмоқда

A A A
Ўрикдан бодомгача: Ўзбекистон Миср бозорига чиқмоқда

Ўзбекистонда етиштирилган ўрик, олхўри ва нектарин, шунингдек пўсти олинмаган ёнғоқ ва бодом маҳсулотлари Миср Араб Республикасига экспорт қилиниши мумкин бўлди.

Экспорт географиясининг кенгайиши Ўзбекистон меваларига бўлган халқаро бозордаги талаб ошиб бораётганини кўрсатади.

Маълумки, Миср иқлим жиҳатидан цитрус, тропик ва субтропик меваларни етиштиришга ихтисослашган мамлакат. Шу боис, бундай бозорда ўзбек мевалари, айниқса, ўрикка бўлган талаб юқори экан.

Энди фермерларимиз маҳсулот сифатини янада яхшилаш, халқаро стандартларга мувофиқ тарзда етиштириш ва қўшимча даромад топиш имконига эгалар.

Киритилди: 06:11 19.08.2025. Ўқилди: 1351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!